“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш ва такомиллаштириш мақсадида @uzexanticorruptionbot аноним Telegram-боти ишга туширилди.
Мазкур бот орқали фойдаланувчилар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида коррупция ҳолатлари билан тўқнашганлиги юзасидан ўзларининг аноним хабарларини юборишлари мумкин. Бунда юборилган хабарларнинг муаллифи тўғрисида маълумотлар, шу жумладан унинг исми (тахаллуси), телефон рақами ва бошқа шахсий маълумотлари ошкор этилмайди, яъни уларнинг маҳфийлиги тўла таъминланади.
Ўз навбатида @uzexanticorruptionbot Telegram-ботига келиб тушган хабарлар бўйича коррупция ҳолатлари ҳақиқатга мос келиши юзасидан ички текширув ишлари ўтказилади.
Шу муносабат билан фойдаланувчилардан мазкур ботдан фойдаланишда биржада коррупция ҳолатлари бўйича асосланган хабарларни юборилиши сўралади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал биржа раҳбари билан мулоқот қилиш учун @UzexMarkazBot ва биржа фаолияти бўйича муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилиш учун @uzexfeedbackbot телеграм ботлари ишга туширилган эди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 5366