Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шунга кўра, мазкур қарорнинг 3-бандида 1,2,3-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб аталади) исталган ҳарф комбинациялари билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан бериладиган буюртмага асосан аукционга қўйилиши мумкинлиги белгиланган.
Шу билан бирга, РЎДРБ аукционга қўйилган кундан бошлаб олти ой мобайнида харид қилинмаган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмалари томонидан:
1 ва 2-тоифадаги РЎДРБ бошланғич нархлари бир поғонага автоматик равишда туширилиб, мос равишда 2 ва 3-тоифадаги нархга тенглаштирилиб аукционга қўйилиши;
4-5-6-тоифадаги РЎДРБ аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда ЙҲХББ бўлинмалари томонидан кунлик шакллантириладиган рўйхат асосида умумий тартибда сотилиши назарда тутилган.
Шунингдек, қарорнинг 2а-иловасига асосан исталган ҳарф комбинациялари билан РЎДРБни буюртма қилиш Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган фуқаролар учун 1-тоифадаги РЎДРБ – базавий ҳисоблаш миқдорининг 900 баравари, 2-тоифадаги РЎДРБ – базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари ва 3-тоифадаги РЎДРБ – базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари этиб белгиланган.
Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятларда истиқомат қиладиган фуқаролар учун 1-тоифадаги РЎДРБ – базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари, 2-тоифадаги РЎДРБ – базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари ва 3-тоифадаги РЎДРБ – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари этиб белгиланган.
Қўшимча маълумот учун, UZEX биржасининг Call-маркази операторлари ва мутахассисларига @uzexfeedbackbot телеграм-боти ёки (+71) 207-00-33 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 5319