Ўтган ҳафта давомида, яъни 5 октябрь – 11 октябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 198,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 21,6% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 89,5% - биржа савдолари, 3,0% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6,8% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 398,0 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 9,8% га кўпдир. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 16,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 386 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 4,9% биринчи тоифадаги авторақамларга, 14,7% иккинчи, 21,9% учинчи, 13,6% тўртинчи, 16,8% бешинчи ва 28,1% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 072,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 26,3% га кўпдир. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 1 210,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 910,0 тоннаси, яъни 80,2% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 125 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 879,9 минг сўмдан 13 970,1 минг сўмгача, яъни 0,6% га кўтарилди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси 0,7% га камайиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 13 322,5 минг сўмни ташкил этди.
Шакар
Биржанинг шакар бозорида аввалги ҳафтадаги ўсишдан сўнг пасайиш кузатилмоқда. Ҳафта давомида биржа савдоларига 5 300,0 тонна шакар қўйилди ва улардан барчаси тўлиқ сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 908,2 минг сўмдан 6 653,6 минг сўмгача, яъни 3,7% га пасайди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 6 572,7 минг сўмни ташкил этди.
Цемент
Қурилиш мавсумининг якуний босқичи яқинлашаётганлиги сабабли биржанинг цемент бозорида ҳам пасайиш кузатилмоқда.
Ҳафта давомида биржа савдоларига 229 971,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 221 506,0 тоннаси, яъни 96,3% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 44,3 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 609,5 минг сўмдан 565,5 минг сўмгача, яъни 7,2% га пасайди.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 30 571,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 20 240,2 тоннаси, яъни 66,2% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 53 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 774,5 минг сўмдан 4 872,8 минг сўмгача яъни 2,1% га кўтарилди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 4 833,8 минг сўмни, АИ-91 – 5 454,9 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 4072