2020 йил 9 январда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ўзбекипаксаноат уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқаруви раиси в.б. Зиёвиддин Бадриддинов ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқаруви раиси Баҳром Шариповлар имзоладилар.
Меморандумни имзолашдан кўзланган асосий мақсад, электрон тижоратнинг замонавий усуллари ва механизмларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий ипак маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш ва ташқи савдо географиясини кенгайтиришдир.
Ҳужжатда ўзаро иқтисодий муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантириш, ипак маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштириш, уларни сотувчиси ва харидорлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, соҳада маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, ҳамда экспортни рағбатлантиришда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилган.
Кўзда тутилган режа ва ишларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар учун алоҳида ихтисослаштирилган электрон савдо платформасини ишлаб чиқилмоқда.
Янги савдо тизимида электрон тижоратнинг барча афзалликлари ўз аксини топади. Хусусан электрон савдолар шаффофлик ва очиқлик тамойиллари асосида барча савдо иштирокчилар учун тенг имкониятлар таъминланган ҳолда онлайн-аукцион шаклида ўтказилади. Шунингдек тизимда биржада тузилган битимларни бажарилишини ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали кафолатлаш механизми ҳам қўлланилади. Бу ўз навбатида савдо иштирокчиларининг ўзаро ишончини таъминлайди ва томонларнинг шартномавий интизомини мустаҳкамлайди.
Ипак маҳсулотларини янги замонавий услубда сотилиши унинг харидорлари сонини кўпайиши ҳамда маҳсулотнинг етказиб беришнинг замонавий логистик занжирини яратиш имконини ҳам беради. Биржанинг янги савдо тизими яқин келажакда ишга туширилиши кутилмоқда.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 8688