Биржа орқали 100,0 минг тоннадан ортиқ буғдой сотилди | Новости

19 Сен 2019

2019 йилнинг августидан бошлаб, “Ўздонмаҳсулот” АК маҳаллий тадбиркорлик субъектларига кейинчалик экспорт қилиш шарти билан маҳаллий озиқ-овқат буғдойини биржа савдолари орқали сотмоқда.

“ЎзРТХБ” АЖ да ўтказилган савдо натижаларига кўра умумий қиймати 202,0 млрд сўмдан юқори 105,0 минг тонна 3-синф бўғдойи сотилди. Буғдойнинг ўртача нархи унинг бошланғич баҳосидан деярли ошмади ва бир тоннаси учун 1935,8 минг сўмни ташкил этди.

Айни пайтда биржанинг котировкалаш варағига 1 тоннали лот билан 3-синф бўғдойни сотиш бўйича 20 тадан зиёд намунали шартномалар киритилган. Буғдойнинг бошланғич нархи 1932,0 минг сўмни ташкил этади. Етказиб бериш шарти – EXW (сотувчининг омборхонасидан олиб кетиш).

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий тадбиркорлар озиқ-овқат бўғдойини биржа савдолари орқали харид қилиб, уни буғдой ёки ун кўринишда экспорт қилишда ҚҚС суммасини қайтариб олишлари мумкин. Бу ўз навбатида маҳсулотнинг таннархига ижобий таъсир кўрсатади.

Биржа савдоларида харидор сифатида иштирок этиш учун биржада аккредитациядан ўтиш, ҳисоб-китоб клиринг палатасида ҳисобварақасини очиш ва брокерлик идораси билан шартнома тузиш керак.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 6831