Биржа орқали сотилган авторақамларнинг ҳажми 245 млрд сўмдан ошди | Новости

22 Авг 2019

«ЎзРТХБ» АЖнинг «AVTORAQAM» электрон савдо платформаси ишга туширилган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг бўлинмалари томонидан умумий қиймати 245,0 млрд сўмдан юқори 50 мингта автомобиль рақам белгилари сотилди. Битта битимнинг ўртача қиймати 5,0 млн сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 август 683-сонли қарорига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар avtoraqam.uzex.uz вебсайтида авторақамлар сотуви бўйича ўтказиладиган савдоларда воситачиларнинг иштирокисиз, яъни бевосита ўзларининг шахсий кабинети орқали иштирок этишади. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини оширилган тўлов ставкаси бўйича харид қиладиган юридик ва жисмоний шахслар ўзларининг шахсий кабинетидаги логин ва паролни тегишлича сақланиши ва хавфсизлиги учун тўлиқ жавоб беради.

Шу муносабат билан, барча савдо иштирокчилардан авторақамларни онлайн аукцион орқали харид қилишда воситачиларнинг хизматларидан фойдаланмасликни, ҳамда ўзларининг шахсий маълумотларини, шу жумладан «UZCARD» пластик карта маълумотлари, логин ва паролни учинчи шахсларга ошкор этмасликни сўраймиз. Авторақам сотиб олиш бўйича савдода қатнашиш бўйича батафсил видео кўрсатмалар билан avtoraqam.uzex.uz вебсайтида танишиб олишингиз мумкин.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 12597