Биржанинг хорижий савдо майдончалар тармоғи кенгаймоқда | Новости

13 Июн 2019

Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишда биржа механизмларидан кенг фойдаланиш ва талаб қилинадиган товарлар импорти эвазига ички бозорлардаги нархларни барқарорлаштириш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ ўзининг хорижий савдо майдончалари тармоғини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Биржанинг янги савдо майдончалари Россия Федерацияси, Қирғизистон ва Қозоғистонда очилди.

Шу жумладан, “Инвестстрой” ОАЖ негизида Владимир (Россия) шаҳрида савдо майдончаси рўйхатга олинди. Мазкур савдо майдончаси Бухоро вилояти ҳокимияти ва “Узбекозиковкатхолдинг” хусусий корхонаси билан биргаликда савдо-логистика марказини ташкил этишни режалаштирмоқда. Савдо-логистика маркази маҳаллий маҳсулотлар, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотлар экспортини ошириш мақсадида яратилмоқда.

Қирғизистонда илк бор “АТО-финанс” корхонасининг ташаббуси билан “ЎзРТХБ” АЖнинг савдо майдончаси очилди. Ушбу компания “Қирғизистон фонд биржаси” ЁАЖ аъзоси бўлиб Қирғизистон молия бозорида брокерлик хизматларини кўрсатади. Ўзбекистон биржасининг Қирғизистондаги биринчи савдо майдончаси Бишкек шаҳрида жойлашган.

Шу билан бирга, Қозоғистонда “ЎзРТХБ” АЖнинг иккита янги савдо майдончалари фаолият юритишни бошлади. Биричн савдо майдонча Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида очилган бўлиб, унинг таъсисчиси “KazExpertTrade” корхонаси ҳисобланади. Ушбу майдонча “SAS-Tobe Technologies” цемент заводини ҳудудида жойлашган. Иккинчи савдо майдонча Нур-Султон шаҳрида “Constant Profit” корхонаси негизида ташкил этилган.

 Демак, айни пайтда “ЎзРТХБ” АЖнинг халқаро савдо тармоғи 8та хорижий савдо майдончаларидан иборат. Аккредитициядан ўтган брокерлик идоралари “ЎзРТХБ” АЖнинг савдоларида иштирок этиш учун чет эл мижозлардан буюртмалар олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “ЎзРТХБ” АЖнинг юқоридаги каби савдо майдончалар Олма-ота, Минск, Челябинск, Шанхай, Куйтунь ва Урумчи шаҳарларида очилган.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 12093