Жорий йилнинг 30 май куни Урганчда Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари даражасида қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Қўшма комиссиянинг якунларига кўра икки мамлакат ўртасида кўпқиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро савдо товар айланма ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини диверсификациялаш, турли соҳаларда истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган бир қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.
Шу жумладан, “Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси” АЖ ва “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Ушбу келишув биржа савдо воситалари ва технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш йўналишида ўзаро ҳамкорликни назарда тутади.
Қабул қилинган ҳужжатда нефть-кимё, ёғоч ва бошқа товарларнинг савдосида замонавий формат ва технологияларидан фойдаланиш, ҳамда молиявий воситаларни ривожлантириш; Ўзбекистон ва Россия товар бозорлари бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва уларнинг натижалари билан ўзаро алмашиш акс эттирилган. Томонлар биргаликда ўқув тадбирларини ташкиллаштириш бўйича ҳам келишувга эришишган.
Ягона аккредитация тартиб-қоидаларини жорий этиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси резидентлари учун икки биржанинг товар бозорларига чиқишда кўмаклашиш ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
«ЎзРТХБ» АЖ Бошқаруви Раиси Фарохидин Ибрагимовнинг таъкидлашича “Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга уюштирган ташрифи доирасида “Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси” АЖ билан келишувини имзоланиши биржалараро муносабатларнинг икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб турибди ва тадбиркорлар учун бозор механизмининг барча имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда икки мамлакатнинг товар бозорларига чиқишда янги имкониятларни очиб беради”.
“Санкт Петербург Халқаро товар хом ашё биржаси” АЖ Президенти Алексей Рибниковнинг айтишича: “Бизнинг келишувимиз нефть маҳсулотлари, табий газ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, кимё ва бошқа маҳсулот турлари бўйича мамлакатларимиз бозорларини интеграциялашуви йўлида олиб борилаётган ишларнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
Ушбу йўналишларда тажриба алмашиш ва биргаликда амалга оширилаётган бошқа тадбирлар ўз сезиларли натижаларни беради, ҳамда савдо ва клирингнинг янги технологияларини янада ривожланишига хизмат қилади.
Икки биржанинг ўзаро ҳамкорлиги, шубҳасиз, биржа ва биржадан ташқари бозорларида ошкоралик ва нархларнинг эркин шаклланишини таъминлайди, хатарларни бошқаришда савдо иштирокчилари учун янги имкониятларини очиб беради”.
Йиғилиш доирасида, Россия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши (Россия Федерацияси) ва “Ўзбекистон Республикаси” товар-хом ашё биржаси” АЖ (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Меморандумда томонларнинг ахборот алмашинуви ва икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш кўзга тутилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ўртасида тузилган Ҳамкорлик Меморандумини амалга ошириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган Чора-тадбирлар (Йўл харитаси) режаси ҳам имзоланди. Мазкур йўл харитасига кўра “ЎзРТХБ” АЖнинг Челябинскдаги савдо майдончаси доирасида ўзбек ва россия корхоналарининг маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан савдо майдончанинг афзаликлари ҳақида бизнес вакилларига етказиш йўли билан уларнинг сотувини рағбатлантириш назарда тутилган.
Маълумот учун: “Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси” АЖ Россияда энг йирик товар биржаси ҳисобланиб, нефть ва нефть маҳсулотлари, табий ва суюлтирилган газ, ёғоч ва қурилиш моллари, ҳамда деривативлар савдоларини ташкил қилади. “Санкт-Петербург Халқаро товар хом ашё биржаси” АЖ Россия товарлари учун адолатли нархларни шакллантиришга мослаштирилган очиқ механизмини яратиш вазифасини бажаради. Биржа 2008 йилнинг май ойида ташкил топган.
Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ
Курилди: 20863