2019 йилнинг 25 мартдан 31 мартгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 998,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 37,8% га кўтарилиб, деярли 419,7 млрд сўмни ташкил этди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 562,8 млрд сўмдан 906,9 млрд сўмга ошди. Сотувлар бўйича биринчи ўринни кимё маҳсулотлари эгаллаб, унинг улуши 18,1% ни ташкил этди. Кейинги ўринларда қурилиш материаллари– 16,5%, пахта толаси – 15,3% ва нефть маҳсулотлари – 12% улуш билан жойлашди.
Валюта савдо майдончаси орқали 1,5 млн АҚШ доллардан ортиққа тенг товарлар сотилди. Ўтган ҳафтада экспортга пиролиз бензини ва полиэтилен катта ҳажмда сотилиб, уларнинг улушлари мос тарзда 57% ва 17% ни ташкил этди. Кейинги қаторлардан жой олган пахта толаси улуши 12% га, нефть кокси 10% га тенг. Бошқа товарларнинг улуши 4% га тенг.
Жорий 2019-йилнинг 25 мартдан 29 мартгача бўлган вақт оралиғида биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги ва ёғ-мой маҳсулотлари, минерал ўғит, нефть маҳсулотлари ва бошқа товарларга 124 та стандарт биржа контрактлари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдо
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми аввалги ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 201,9% га ўсди ва 31,0 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 7,7 миллиард сўмни ёки тузилган битимларнинг 24,8%ни эгалади.
Тузилган битимларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 23,6 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Андижон филиали 1,9 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, иккинчи ўринни, Фарғона филиали 1,7 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 8,9 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қора ва рангли металлар (7,3 млрд сўм) ва қурилиш материаллари (3,5 млрд сўм) жой олди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 759 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 3,1 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 21% биринчи тоифадаги авторақамларга, 49% иккинчи ва 30% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 23% га тенг. Иккинчи ўринда Бухоро вилоятининг авто ҳаваскорлари 13% улуш билан жойлашди. Кейинги ўрин Андижон ва Хоразм вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 9% ни ташкил қилди. Қолган ҳудудларнинг улуши 46% га тенг.
Давлат харидлари
Электрон давлат харидлари тизимида 57,2 миллиард сўмдан ортиқ қийматга тенг битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 1,6 %га паст эканлигини кўрсатди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 11,0 млрд сўмни ташкил этди.
Ўтган давр мобайнида бюджет буюртмачилари томонидан умумий қиймати 18,0 миллиард сўмдан ортиқ битимлар тузилган бўлса, корпоратив буюртмачилар томонидан 39,2 миллиард сўмдан зиёдга тенг шартнома электрон тарзда имзоланди.
Шу жумладан, электрон дўконда тузилган битимларнинг умумий қиймати 16,9 миллиард сўмдан ортиқни, электрон аукционда тузилган битимлар қиймати 40,3 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 9860