Давлат харидлари бўйича халқаро форуми бўлиб ўтди | Новости

15 Апр 2019
2019 йилнинг 10-13 апрелларида Тошкентда  харидлар, касбий ахлоқ, бошқарув ва ошкоралик бўйича XV Форум (PRIMO) бўлиб ўтди. 2005 йилдан бошлаб мазкур тадбир ҳар йили Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг бирида ўтказилиб, ушбу тадбир миллий давлат харидлар тизимини ислоҳ этиш ва тажриба алмашиш платформаси вазифасини бажаради.
Анжуман Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмаклигида ташкил этилди. Форумда Европа ва Марказий Осиё ҳудудининг 20 дан ортиқ мамлакатларининг 100 дан зиёд экспертлари иштирок этишди.
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё ҳудуди бўйича Вице-президенти Сирил Муллернинг таъкидлашича: “Форум Европа ва Марказий Осиё ҳудудида давлат харидлари ва экспертлар хамжамиятининг ривожланишда халқаро тажриба алмашиш учун қулай платформа ҳисобланади. Жаҳон банки мазкур мамлакатларга давлат харидларининг миллий самарали тизимини яратишда кўмаклашишни давом эттиради.”
“Биржа давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталининг оператори бўлганлиги сабабли ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти ва мутахассислари ҳам мазкур тадбирда иштирок этдилар. Форум иштирокчилари учун давлат харидлари бўйича портал ва электрон тизим имкониятлари тақдим этилди. Ўз навбатида хорижий экспертлар биржанинг электрон савдо тизимига ижобий бахо бериб, порталнинг давлат харидлари шаффофлигини таъминлашда тутган ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 10019