ЎзРТХБ халқаро ISO 9001:2015 сертификати талабларига мувофиқлигини тасдиқлади | Новости

23 Мар 2019
“ЎзРТХБ” АЖ биржа савдолари, кўргазма-ярмарка савдолари, электрон ва давлат харидлари, шунингдек электрон тижоратни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ISO 9001:2015 стандарти талабларига мос, деб топилди.
2019 йил март ойи давомида “CERT International” (Словакия) сертификатлаш бўйича мустақил органининг ташқи аудиторлар комиссияси томонидан “ЎзРТХБ” АЖ фаолияти ўрганиб чиқилди. Аудит таҳлилини ўтказиш мақсадида Молия ва корпоратив бошқарув бўйича директор К. Прокудина бошчилигида биржа ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилди.
 
Аудит давомида “ЎзРТХБ” АЖ бўлимларининг фаолиятининг ISO 9001:2015 стандарти талабларига мос келиши, биржанинг сифат менежменти тизими амалиёти ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари баҳоланди. Биржа хизматлари сифати, мижозлар билан ўрнатилган қайта алоқаларнинг самарадорлиги, ҳамда ўрнатилган мақсад ва вазифаларга эришиш даражаси ўрганиб чиқилди.
 
Аудит натижаларига кўра, ҳеч қандай номутаносибликлар ва камчиликлар аниқланмади. Аудиторлар асосий бўлимлар раҳбарларининг етарли билимга эга эканликларини, истеъмолчиларга қаратилган эътиборни ва дастурий маҳсулотлар ишланмаларини “ЎзРТХБ” АЖнинг кучли жиҳати эканлигини таъкидлашди. Шу билан бирга биржада менежмент тизими сифатини янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди. 
 
Эслатиб ўтамиз, “ЎзРТХБ” АЖ сифат менежменти тизимини халқаро стандартларига мувофиқлигини тасдиқловчи ISO 9001:2015 сертификатини 2017 йилда қўлга киритган эди.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 10958