2019 ЙИЛ 18 - 24 НОЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

25 Ноя 2019

2019 йилнинг 18-24 ноябрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 910,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,3% га ўсиб 410,5 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 7% га камайиб, 756,1 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 2,2 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида пиролизли газолин улуши 53%, пахта толасининг улуши 31%, полимер маҳсулотлари 13% ва бошқа маҳсулотлар улуши 3% ни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми икки маротабадан кўпга ошган бўлиб 53,5 млрд сўмни ташкил қилди, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 20,1 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 37,5% ни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 12,4% га ўсиб 95,9 млрд сўмга тенг бўлди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 20,8 млрд сўмдан ошди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 972 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси қарийб 4,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 19,4% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,1% иккинчи ва 32,4% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Курилди: 12455