2019 ЙИЛ 4 - 11 НОЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

12 Ноя 2019

2019 йилнинг 4-10 ноябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1004,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 12,2%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 28,6% га ўсиб, 438,3 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 764,2 млрд сўмдан 876,0 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 2,0 млн АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полимер маҳсулотларнинг улуши 92%, II фракциялик гачнингулуши 7% ва бошқа маҳсулотлар 1% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 35,8 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 13,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 36,8% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 90,1 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 23,0 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 723 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,9 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 15,6% биринчи тоифадаги авторақамларга 48,5% иккинчи ва 35,8% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

 

Источник : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Курилди: 11974