Фьючерс савдолари бўйича халқаро эксперт Александр Белозерцев Ўзбекистонга ташрифи доирасида Самарқандда “ЎзРТХБ” АЖ брокерлари учун мастер класс ўтказди. Ушбу тадбирнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад трейдерларга ва бошқа биржа савдолари иштироқчиларига янги молиявий савдо воситаларини ўргатиш эди.
Тадбирда шунингдек, бизнес тузилмаларининг вакиллари, фермерлар, товар ишлаб чиқарувчилар, биржа савдолари бўйича мутахассислари ва журналистлар иштирок этишди. Тадбир мулоқот кўринишда бўлиб ўтди, унда қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларни спикерга бериб, батафсил жавоблар олишди.
Таъкидланганидек, фьючерс шартномалари бу олдиндан белгиланган нарх бўйича биржада тузиладиган олди-сотди шартномасидир. Ушбу молиявий восита бир қатор афзалликларга эга.
Биринчи навбатда нархлар узгаришини хежерлаш, яъни суғурталаш бўлиб, бу айниқса фермерлар учун қулай молиявий восита ҳисобланади. Иккинчи навбатда тадбиркорлар учун қўшимча даромад бўлиб, унда тадбиркор ҳам паст ҳам юқори нархларда даромад олишлари мумкин. Бу орқали ўз навбатида нархларнинг барқарорлашувига эришилади.
Натижада, ушбу бозор механизми туфайли корхоналар ўз фаолиятини самарали ва аниқ режалаштиришлари, ишлаб чиқаришни кенгайтиришлари ва янги иш ўринларини яратишлари мумкин.
Тренинг давомида фьючерс савдоларининг ҳар бир иштирокчисининг стратегиялари хежерлар, спекулянтлар ва арбитражёрлар мисолларида тушунтирилди. Биржа савдолари ва тадбиркорлар фьючерс савдосининг турли жиҳатлари билан қизиқтилар. Хусусан, позицияларни очиш ва ёпиш, хатарлар ва фойданинг нисбати, фьючерс шартномаларининг спецификацияси, фьючерс ва форвард шартномалари ўртасидаги фарқ, бозор ликвидлигини таъминлаш ва бошқа масалалар батафсил муҳокама қилинди.
Тадбир якунида маҳаллий журналистлар учун брифинг ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этганлар ушбу тренингнинг амалий аҳамиятини юқори баҳолаб, бундай семинарлар мунтазам равишда ўтказилиши истакларини билдирдилар.
Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ
Курилди: 7576