Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 октябрдан:
- 2019 йил ҳосилидан тайёрланган ва ун ишлаб чиқаришга йўналтириладиган буғдойдан бошқа ғалла истеъмолчиларининг барча тоифаларига фақат биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади;
- давлат харидлари доирасида сотиб олинган буғдойни қайта ишлашдан олинадиган ун барча истеъмолчиларга ҳеч қандай чекловларсиз 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш орқали очиқ биржа савдоларида сотилади.
Ҳужжат билан шунингдек “Ўздонмаҳсулот” АК тасдиқланган жадвалга мувофиқ ун ва дон маҳсулотларининг узлуксиз биржа савдоларига қўйилиши ҳамда ушбу маҳсулотларга талаб ортганда биржа савдоларига қўшимча ун ва дон ҳажмларини қўйиш белгиланган. Ун ва доннинг биржа савдоларига қўйилиши тўғрисида маълумотлар календарь ойи бошланишидан 5 кун олдин ЎзРТХБ нинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ташкилий-хуқуқий шаклларидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар биржа қоидаларига амал қилган ҳолда биржа савдоларида маҳаллий ҳамда импорт қилинган ун ва дон маҳсулотларини эркин сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Шу билан бирга, ички бозорда нархларнинг сунъий равишда ошиб кетиши ва бозордаги бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ЎзРТХБ билан биргаликда , зарур ҳолларда, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган ун ва доннинг максимал миқдорини (лимитини) белгилайди ҳамда талаб ва таклифдан келиб чиқиб ушбу ҳажмларга тузатишлар киритади.
Мазкур қарорнинг тўлиқ матни билан “ЎзРТХБ” АЖ расмий вебсайтининг Меъёрий-ҳуқуқий актлар бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 10539