Жорий йилнинг 7 январдан 13 январгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 494,6 млрд сўмлик битимлар тузилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 1,0 трлн сўмдан 473,2 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича биринчи ўринни қурилиш материаллари 22,6 % билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 17,2 % ни эгаллади. Кейинги ўринлардан чорвачилик учун ем - 13,5 %, газ ва полиэтилен – 9,7 % улуш билан жойлашди.
Валюта савдо майдончаси орқали 1,8 млн АҚШ доллардан зиёдга тенг биргина товар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил қилди. Унинг улуши 92% га тенг. Кейинги ўринни 6% улуш билан саноат мойи эгаллади. Учинчи ўринни 2% Гач II банд этди.
Кўргазма-ярмарка савдо
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 88,2 %га қисқарди ва 6,1 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 3,1 миллиард сўмни ёки 50,3 %ни ташкил қилди.
Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 2,9 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Наманган филиали 2,8 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, иккинчи ўринни, Бухоро филиали 0,2 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 2,9 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қора ва рангли металлар (1,7 миллиард сўм), ёқилғи ва нефть маҳсулотлари (0,2 миллиард сўм) жой олди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 745 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 2,8 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 19% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 34% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 22% га тенг. Кейинги ўринда Андижон вилоятининг авто ҳаваскорлари 11% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 9% ни ташкил қилди. Бошқа ҳудудларнинг улуши эса 40% га тенг.
Давлат харидлари
Электрон давлат харидлари тизимида 12,4 миллиард сўмдан ортиқ қийматга тенг битимлар тузилди.
7 январдан 13 январгача бўлган давр мобайнида бюджет буюртмачилари томонидан умумий қиймати 1,9 миллиард сўмдан ортиқ битимлар тузилган бўлса, корпоратив буюртмачилар томонидан 10,4 миллиард сўмдан зиёдга тенг шартнома электрон тарзда имзоланди.
Шу жумладан, электрон дўконда тузилган битимларнинг умумий қиймати 4,5 миллиард сўмдан ортиқни, электрон аукционда тузилган битимлар қиймати 7,9 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 10375