Жорий йилнинг 17 сентябрдан 21 сентябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 810,8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 6,2 %га ортиқ эканлигини кўрсатади.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 697,8 млрд сўмдан 706,4 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича пахта толаси биринчи ўринни 31,2% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда қурилиш материаллари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 21,1% ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 17% улуш билан нефть маҳсулотлари, 8,7 % улуш билан кимё маҳсулотлари жойлашди.
Валюта савдо майдончаси орқали 1,5 млн АҚШ доллардан ортиқ қийматга тенг товарлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил қилди. Унинг улуши 67% га тенг. Кейинги ўринни 22% улуш билан Гач II эгаллади. Рўйхатнинг кейинги қаторларини 8% улуш билан пахта толаси ва 3% улуш билан саноат мойи эгаллади.
Жорий йилнинг 17 сентябрдан 21 сентябргача бўлган даврда биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан қурилиш материаллари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ва ёғ-мой маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари ва бошқа товарларга 115 та стандарт биржа контрактлари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдо
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 50,4% га кўтарилди ва 16,7 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 13,8 миллиард сўмни ёки 82,6% ни ташкил қилди.
Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 12,0 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Бухоро филиали 1,5 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, иккинчи ўринни, Самарқанд филиали 0,7 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни қора ва рангли металлар банд этди. Бундай маҳсулотлар 6,4 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан эҳтиёт қисмлар (1,6 миллиард сўм), кимё маҳсулотлари (1,5 миллиард сўм) жой олди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 869 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,9 миллиард сўмдан ошди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 26% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 27% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 26% га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 52% га тенг.
Давлат харидлари
Электрон давлат харидлари тизимида 87,6 миллиард сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 62,5 %га ортганини кўрсатди.
Ўтган ҳафта мобайнида бюджет буюртмачилари томонидан умумий қиймати 58,7 миллиард сўмлик битимлар тузилган бўлса, корпоратив буюртмачилар томонидан 28,9 миллиард сўмдан ортиқ шартнома электрон тарзда имзоланди.
Шу жумладан, электрон дўконда тузилган битимларнинг умумий қиймати 31,7 миллиард сўмни, электрон аукционда тузилган битимлар қиймати 55,8 миллиард сўмни ташкил этди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 12393