“ЎзРТХБ” АЖда вилоят ҳокимлари учун семинар ташкил этилди | Новости

15 Сен 2018

14 сентябрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг бош биносида Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари бошчилигидаги гуруҳ учун семинар ташкил этилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад меҳмонларни биржа фаолияти билан таништириш, биржа ва аукцион савдоларини ўтказиш тартибини тушунтириш, шунингдек, биржанинг вилоят ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорлиги борасидаги масалаларни муҳокама қилиш бўлди.

Тадбир давомида UZEX биржасининг фаолияти ёритилган видеоролик намойиш этилди, биржа платформаларининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда 27 турдаги юқори ликвидли товарларни ЎзРТХБ биржа савдолари орқали сотишнинг тартиби тушунтирилди. Ҳокимият вакиллари реал вақт режимида ЎзРТХБ нинг савдо залида биржа савдолари жараёнига гувоҳ бўлдилар.

Бундан ташқари, давлат харидлари бўйича электрон тизим – XARID.UZ порталида бюджет ҳамда корпоратив буюртмачиларнинг иштирок этиш масалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, буюртмачиларнинг биржада аккредитациядан ўтиши, биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизми кўриб чиқилди. Давлат харидлари бўйича шикоятларни кўриб чиқувчи комиссия мурожаатларни ҳафтада икки маротаба оператив равишда ҳал қилаётганлиги боис йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир якунида ЎзРТХБнинг очиқ электрон ва онлайн савдоларига товар ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш масаласи бўйича ҳокимият билан ўзаро ҳамкорлик қилиши борасида муҳокамалар ўтказилди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 9078