"ЎзРТХБ" АЖ Сирдарё филиали директори медаль билан тақдирланди | Новости

30 Авг 2018

Жорий йил 29 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”  Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрли орденлар ва медалларга сазовор бўлишди.

Қувонарли жиҳати шуки, бу йил ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси вакили ҳам бор.

“ЎзРТХБ” АЖ нинг Сирдарё филиали директори Бегимкулов Сайдимкул Шойимкулович “Шуҳрат” медалига лойиқ деб топилди. Шу муносабат билан Сайдимкул Шойимкуловични муборакбод этамиз ва унинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 10798