Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига асосан давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқувчи комиссия ташкил этилган. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг давлат харидлари бўлими бошлиғи Аброр Ўткирович Гадоев Коммиссия раиси этиб тайинланган. Комиссия таркибига шунингдек, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳам киритилган.
Айни пайтда Комиссия томонидан давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни оператив равишда кўриб чиқмоқда. Хусусан, ўз вақтида товарни етказиб бермаганлик, буюртмачи томонидан турли сабабларга кўра товарни қабул қилмаслик, товарнинг қайд этилган сифатга мос келмаслиги каби муаммоли ҳолатлар бўйича келиб тушган аризаларга ечим топилмоқда.
Комиссия давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси биносида ҳафтада икки марта – Сешанба ва Жума кунлари соат 11:00 да кўриб чиқади.
Xarid.uz портали ишга тушгандан буён электрон тизим орқали қарийб 200 мингта келишув тузилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 600 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 11945