Самарқандда журналистлар учун конференция ташкил этилди | Новости

21 Авг 2018

Жорий йил 17 август куни Самарқанд шаҳрида “Модернизация-янгиланиш жараёнларининг туб моҳиятини халқимизга етказишда журналистнинг таъсирчан сўзи ва фаол гражданлик позициясининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида конференция ўтказилди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригида баён этилган вазифалар ижросига бағишланди.

Мазкур анжуман Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси, Республика товар-хом ашё биржаси (Дўстлар клуби), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Конференцияда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир қатнашчилари амалдаги қонун ҳужжатларига ахборот соҳасини янада демократлаштириш ва ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича олиб борилаётган ишлар, жамиятда ошкоралик, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат асосиларини мустаҳкамлашда ОАВнинг ролини ошириш каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар алмашишди.

Конференция якунида соҳа фахрийлари ва фаол журналистлар тақдирланди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 10903