Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖ даги савдолар ҳажми 16% га ошди | Новости

31 Июл 2018

Жорий йилнинг 23 июлдан 27 июлгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 644,9 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 532,1 млрд сўмдан 614,1 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича қурилиш материаллари биринчи ўринни 26,5% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 21,3% ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 14,5% улуш билан нефть маҳсулотлари, 7,9 % улуш билан газ ва полиэтилен жойлашган.

Валюта савдо майдончаси орқали 3,8 млн АҚШ доллардан зиёд маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини катодли мис ташкил этди. Унинг улуши 64%га тенг. Кейинги ўринни пахта толаси  эгаллади. Унинг улуши 28% ни ташкил қилади. Учинчи ўринни банд этган саноат мойининг улуши 8% га тенг.

Жорий йилнинг 23 июлидан 27 июлигача бўлган даврда биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан қурилиш материаллари,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, нефт маҳсулотлари  ва бошқа товарларга 136 та стандарт биржа контрактлари очилди.

Кўргазма-ярмарка савдо

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 29,2% га ўсди ва 30,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 25,8 миллиард сўмни ёки 83,7% ни ташкил қилди.

Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 23,1 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Самарқанд филиали 4,6 миллиард сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Бухоро филиали 1,2 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 19,9 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (1,7 миллиард сўм), қурилиш материаллари (0,6 миллиард сўм) жой олди.

Авторақамлар бўйича онлайн аукцион

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 1016 та автомобиль рақамлари сотилди. Уларнинг 125 таси юридик шахсларга, 891 таси жисмоний шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,2 миллиард сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 21% биринчи тоифадаги авторақамларга, 52% иккинчи ва 27% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 21% га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти авто ҳаваскорлари 15% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд вилотяи авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши қарийб 14% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 50% га тенг.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 9900