Жорий йилнинг 25 июндан 29 июнгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 571,2 млрд сўмлик битимлар тузилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 670,8 млрд сўмдан 543,2 млрд сўмга пасайди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 27,8% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 16,8% ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 11,4% улуш билан кимё маҳсулотлари, 10,3 % улуш билан нефть маҳсулотлари жойлашган.
Валюта савдо майдончаси орқали 987,6 минг АҚШ доллардан зиёд маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини техник мой ташкил этди. Унинг улуши 56%. Кейинги ўринни Гач II эгаллади. Унинг улуши 37% га тенг. Парафиннинг улуши 7% ни ташкил қилади.
Жорий йилнинг 25 июнидан 29 июнигача бўлган даврда биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан, полипропилен, қурилиш материаллари, минерал ўғит ва бошқа товарларга 41 та стандарт биржа контрактлари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдо
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 32,0 % га ўсди ва 28,0 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 16,7 миллиард сўмни ёки 59,7% ни ташкил қилди.
Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 10,5 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Қорақалпоғистон Республикаси филиали 5,1 миллиард сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Наманган филиали 3,3 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 8,4 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (4,6 миллиард сўм), қора ва рангли металлар (3,5 миллиард сўм) жой олди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 58 та автомобиль рақамлари сотилди. Уларнинг 14 таси юридик шахсларга, 44 таси жисмоний шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 762,2 млн сўмдан ошди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 68% биринчи тоифадаги авторақамлар, 19% иккинчи ва 15% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 36% га тенг. Кейинги ўринда Қашқадарё ва Андижон вилоятлари авто ҳаваскорлари ҳар бири 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 30% га тенг.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 10462