Автомобиль рақамларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди | Новости

03 Июл 2018

“ЎзРТХБ” АЖ да онлайн аукцион орқали давлат рақам белгиларини сотиш самарадорлигини ошириш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ ахборот тизимида жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгиларини  аукцион орқали сотиш тартиби тўғрисида Низом”га қатор ўзгартиришлар киритилди.

Янги тартибга кўра, биржада авторақамларни онлайн-аукционга қўйиш муддати 3 кундан 5 иш кунига узайтирилди. Бу эса электрон савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан ўтган давр бўйича онлайн-аукцион жараёнини таҳлил қилиш асосида авторақамларнинг алоҳида комбинациялари биринчи категориядан иккинчига, Тошкент учун биринчи категориядаги рақамлардан ташқари, барча категориядаги авторақамларнинг бошланғич нархи сезиларли даражада пасайтирилди.

Ўзгаришлар автомототранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича сотиладиган давлат рақам белгилари рўйхатига киритилган.

 

Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати

Категория

РЎДРБнинг сериядаги сони

РЎДРБнинг рақамлар комбинацияси

РЎДРБнинг бошланғич нархи (ЭКОИҲда)

РЎДРБга ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан

РЎДРБга бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан

Тошкент шаҳри

1.

1-тоифа

13 жуфт

(аввал 27)

001, 007, 100, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 700, 777, 888, 999

100

130

2.

2-тоифа

31 жуфт
(аввал 19)

002, 003, 004, 005, 006, 008, 009.

010, 020, 030, 040, 050, 070, 077, 080, 090.

101, 200, 202, 300, 303, 400, 404, 500, 505, 600, 707, 800, 808, 900, 909.

40
(аввал 70)

50
(аввал 100)

3.

3-тоифа

21 жуфт
(аввал 19)

011, 022, 033, 044, 055, 060, 066, 088, 099, 110, 220, 330, 440, 550, 606, 660, 701, 702, 770, 880, 990

10
(аввал 50)

15
(аввал 80)

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

4.

1-тоифа

13 жуфт
(аввал 27)

001, 007, 100, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 700, 777, 888, 999

25
(аввал 70)

30 
(аввал 100)

5.

2-тоифа

31 жуфт 
(аввал 19)

002, 003, 004, 005, 006, 008, 009.

010, 020, 030, 040, 050, 070, 077, 080, 090.

101, 200, 202, 300, 303, 400, 404, 500, 505, 600, 707, 800, 808, 900, 909.

10 
(аввал 50)

15 
(аввал 80)

6.

3-тоифа

21 жуфт 
(аввал 19)

011, 022, 033, 044, 055, 060, 066, 088, 099, 110, 220, 330, 440, 550, 606, 660, 701, 702, 770, 880, 990


(аввал 35)


(аввал 65)

 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 11932