“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” мутахассислари Минск шаҳрида “Беларусь универсал товар биржаси” ОАЖга ташриф уюштирдилар.
Мазкур ташриф 31 май куни Тошкент шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖ ва “БУТБ” ОАЖ ўртасида имзоланган келишув доирасида ўтказилди. Ҳужжат савдо-иқтисодий ва маркетинг ахборотларини алмашиш, биргаликда тадбирларни ўтказиш, Ўзбекистон ва Беларусь хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида бизнес алоқаларни ривожлантириш ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ходимларининг “БУТБ” ОАЖ марказий биносига ташрифи чоғида мутахассислар биржа фаолияти, биржа савдоларида иштирок этиш тартиби, ҳисоб-китоб амалиёти ва биржа келишувлари бўйича мажбуриятларнинг бажаралишининг назорати механизми билан танишиб чиқдилар. Ўзбекистонлик мутахассислар шунингдек, Белоруссия биржасининг савдо инфраструктураси ва дастурий мажмуаси билан ҳам танишдилар.
Учрашув якунига кўра биржа ва аукцион савдоларни амалга ошириш жараёнига АКТни жорий қилиш ва киберхавфсизликни кучайтириш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 11022