КЯС тизимида бир ҳафталик савдо ҳажми қарийб 84 %га кўтарилди | Новости

24 Июл 2018

Жорий йилнинг 16 июлдан 20 июлгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 555,9 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 737,0 млрд сўмдан 532,1 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш материаллари биринчи ўринни 28,7% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 19,0% ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 10,9% улуш билан нефть маҳсулотлари, 8,2 % улуш билан кимё маҳсулотлари жойлашган.

Валюта савдо майдончаси орқали 2,8 млн АҚШ доллардан зиёд маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини цинк ташкил этди. Унинг улуши 47%га тенг. Кейинги ўринни катодли мис  эгаллади. Унинг улуши 36% ни ташкил қилади. Учинчи ўринни банд этган Гач II улуши 14% га тенг.

Жорий йилнинг 16 июлидан 20 июлигача бўлган даврда биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан, нефт маҳсулотлари, минерал ўғитлар,  қурилиш материаллари ва бошқа товарларга 149 та стандарт биржа контрактлари очилди.

Кўргазма-ярмарка савдо

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 83,8% га ўсди ва 23,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 10,5 миллиард сўмни ёки 44,1% ни ташкил қилди.

Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Наманган филиали 9,7 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Тошкент филиали 7,6 миллиард сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Хоразм филиали 3,8 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 15,1 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қора ва рангли металлар маҳсулотлари (1,5 миллиард сўм), қурилиш материаллари (0,9 миллиард сўм) жой олди.

Авторақамлар бўйича онлайн аукцион

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 1180 та автомобиль рақамлари сотилди. Кўрсаткичларнинг кескин ўсиб кетиши авторақамлар нархининг пасайтирилганлиги билан боғлиқ. Уларнинг 214 таси юридик шахсларга, 966 таси жисмоний шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,4 миллиард сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 23% биринчи тоифадаги авторақамларга, 49% иккинчи ва 28% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 23% га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилояти авто ҳаваскорлари 13% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона ва Бухоро вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 40% га тенг.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 10254