Жорий йилнинг 2 июлдан 6 июлгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 611,0 млрд сўмлик битимлар тузилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 543,2 млрд сўмдан 588,2 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 29,1% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 23,9% ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 13,6% улуш билан нефть маҳсулотлари, 10,7 % улуш билан газ ва полиэтилен маҳсулотлари жойлашган.
Валюта савдо майдончаси орқали 2,5 млн АҚШ доллардан зиёд маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди. Унинг улуши 96%га тенг. Кейинги ўринни техник мой эгаллади. Унинг улуши 4% ни ташкил қилади.
Жорий йилнинг 2 июлидан 6 июлигача бўлган даврда биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан, нефть маҳсулотлари, полипропилен, қурилиш материаллари, минерал ўғит ва бошқа товарларга 111 та стандарт биржа контрактлари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдо
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 18,3% га ўсди ва 22,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 15,2 миллиард сўмни ёки 66,9% ни ташкил қилди.
Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 12,4 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Наманган филиали 5,2 миллиард сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Бухоро филиали 1,7 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 11,5 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан рангли металл маҳсулотлари (4,3 миллиард сўм), қурилиш материаллари (0,9 миллиард сўм) жой олди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 624 та автомобиль рақамлари сотилди. Кўрсаткичларнинг кескин ўсиб кетиши авторақамлар нархининг пасайтирилганлиги билан боғлиқ. Уларнинг 109 таси юридик шахсларга, 515 таси жисмоний шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2697,7 млн сўмдан ошди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 19% биринчи тоифадаги авторақамлар, 60% иккинчи ва 21% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 30% га тенг. Кейинги ўринда Андижон ва Самарқанд вилоятлари авто ҳаваскорлари ҳар бири 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 8% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 38% га тенг.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 16128