Жорий йил 28 июнь куни биржанинг Марказий аппарат биносида электрон давлат харидлари тизимида дори воситалари, тиббий маҳсулотлар ва ускуналар етказиб берувчилари учун семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад давлат харидлари бўйича етказиб берувчиларни биржанинг XARID.UZ махсус ахборот портали билан ишлашни ўргатишдан иборат бўлди. Хусусан, порталдаги шахсий кабинетдан фойдаланиш имкониятлари таништирилди. Электрон дўкон ва электрон аукцион ўтказиш тартиби ҳақидаги тақдимот орқали иштирокчилар савдода иштирок этиш босқичлари, шартнома имзолаш, етказиб бериш, хизмат кўрсатиш жараёнлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Шунингдек, маърузачилар биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали битимларни амалга оширишни таъминлашнинг янги тизимига алоҳида эътибор қаратдилар. Семинарда таъкидланганидек, агар буюртмачи келишилган битим асосида пул маблағини тўлиқ етказиб бермаса, унинг закалат маблағи жарима сифатида ижрочининг Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги шахсий ҳисоб рақамига, кейинчалик эса унинг банкдаги шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Бундан ташқари, товар(хизмат)лар етказиб берилмаган ёки нотўғри етказиб берилган ҳолатда шартнома бўйича маблағлар буюртмачининг ҳисрб рақамига қайтарилади. Ижрочининг закалат маблағи буюртмачининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади ёки суд ёхуд давлат харидлари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш комиссиясининг қарори билан блокдан чиқарилади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 8059