Кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳафталик ҳажми 14% га ўсди | Новости

15 Май 2018

Жорий йилнинг 7 майдан 13 майгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 509,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кўргазма-ярмарка савдоларида сотув ҳажми ошганлиги қайд этилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 539,0 млрд сўмдан 485,7 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 30,6% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда кимё маҳсулотлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 16,2% ни эгаллади. Кейинги ўринда  пахта толаси жойлашган бўлиб, унинг улуши 14,8% ни ташкил қилади.

Валюта савдо майдончаси орқали 1,14 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди. Унинг улуши 78% ни ташкил этди. Келишувларнинг қолган қисмини саноат мойи ташкил этади. Унинг улуши 22% га тенг.

Ўтган ҳафтада биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан нефть маҳсулотлари, қурилиш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа товарлар бўйича 220 та стандарт биржа шартномалари очилди.

Кўргазма-ярмарка савдо

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 14,2% га ўсди ва 23,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 13,1 миллиард сўмни ёки 55,1 %  ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда савдолардаги фаол иштирокчилар сони 133 та ташкилот бўлиб, улар умумий ҳисобда 667 та келишувни имзолашди.

Имзоланган келишувлар сони бўйича ҳафта етакчиси Тошкент филиали бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Бухоро ва Андижон филиаллари эгаллади.

Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 19,4 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Бухоро филиали 2,4 миллиард сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Андижон филиали ҳам 0,6 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё саноати маҳсулотлари товарлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 12,8 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қора ва рангли метллар (4,6 миллиард сўм), полимерлар ва пластмассалар (0,6 миллиард сўм) жой олди.

Авторақамлар бўйича онлайн аукцион

7 майдан 11 майгача биржанинг онлайн аукционлари орқали 50 та автомобиль рақамлари сотилди. Булардан 41 таси жисмоний шахсларга, 9 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 678 миллион сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 62% биринчи тоифадаги авторақамлар, 30% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 8% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 40% га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари авто ҳаваскорлари ҳар бири 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро ва Наманган вилоятлари авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 10% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 16% га тенг.  

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 11030