Жорий йилнинг 5 мартдан 11 мартигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 558 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан деярли 28% га ўсди. Хусусан сотув ҳажмларининг ўсиши биржа ва кўргазма-ярмарка савдолари платформаларида қайд этилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 417,6 млрд сўмдан 526,6 млрд сўмгача ошди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари иккинчи ўринга тушиб, биржа бозорининг 24% ни эгаллади. Биринчи еткачилик қимё маҳслотларига ўтди – 26%. Кейинги ўринда 10% улуш билан рангли металлар жойлашди.
Валюта савдо майдончасида қарийиб 1,0 млн АҚШ долларлик гач ва пахта толаси сотилди. Бунда пахта толасининг биржа экспорт бозоридаги улуши 73% ни ташкил қилди.
Ўтган ҳафтада биржанинг Листинг комиссияси томонидан минерал ўғитлар, нефть маҳсулотлари, пахта момиғи ва бошқа товарлар бўйича 252 та стандарт биржа шартномалари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма-ярмарка савдолари тизимида 31 млрд сўмлик 391 та битим тузилди. Аввалги ҳафтадага нисбатан савдо ҳажмларни ўсиши деярли икки маротабани ташкил этди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан 6,7 млрд сўмлик товар сотилган бўлиб, бу ярмарка савдоларида тузилган барча битимларнинг 21,7% ни ташкил этади.
Товарларнинг сотилиши бўйича етакчи ўринни анъанавий равишда 56% билан биржанинг Тошкент филиали эгаллади. Наманган филиали томонидан 11,8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Учинчи ўринга 0,5 млрд сўмлик натижа билан Андижон филиали эришди.
Сотилган товарлар таркибида биринчи ўринни кимё саноати маҳсулотлари эгаллаб, уларнинг сотиш ҳажми 18,7 млрд сўм ва улуши 60,3% ни ташкил этди. Кейинги ўринларни қора ва рангли металлар – 30,6% ва қурилиш материаллари – 1,6% билан эгаллаган.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 33 та автомобиль рақам белгилари сотилди. Булардан 28 таси жисмоний шахсларга, 5 таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 409 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 64% олий тоифадаги авторақамларга, 21% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 15% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 33% га етди. Кейинги ўринни Фарғона вилояти – 18%, учинчи ўринда эса Андижон ва Самарқанд вилояти харидорлари 15% улуш билан эгаллади. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 19% ни ташкил этди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 9788