Биржа экспортининг ҳафталик ҳажми қарийб 11 млн АҚШ долларни ташкил этди | Новости

27 Фев 2018
Жорий йилнинг 19-26 февралида “ЎзРТХБ” АЖ да тузилган барча битимларнинг умумий ҳажми аввалги мос ҳафтага нисбатан 2% га қисқариб, 563,4 млрд сўмни ташкил этди. Шунга қарамасдан, биржа савдолари платформасида товар ва хомашёларни сотувларини ўсиши қайд этилди.
 
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 534,9 млрд сўмдан 545,8 млрд сўмгача кўтарилди. Қурилиш моллари биржа бозорининг 30% ни эгаллаб, етакчиликни сақлаб келмоқда.  Кейинги ўринларда нефть ва озиқ-овқат маҳсулотлари жойлашиб, уларнинг улушлари мос равишда 18,3% ва 13,7% ни ташкил этди.
Экспорт савдо майдончасида 10,9 млн АҚШ долларлик пахта толаси, полиэтилен, техник мойлар ва алюминий қотишмалари сотилди. Биржанинг экспорт бозорини 75% ни пахта толаси эгаллади.
 
Ўтган ҳафтада биржанинг Листинг комиссияси томонидан минерал ўғитлар, қурилиш моллари, пахта момиғи ва бошқа товарлар бўйича 220 та стандарт биржа шартномалари очилди.
 
Кўргазма-ярмарка савдолари
Ўтган ҳафта мобайнида кўргазма ярмарка савдоларида 16,6 млрд сўмлик суммага 472 та битим тузилди. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан 6,2 млрд сўмлик товар сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ярмарка тизимида тузилган барча битимларнинг 40,2% ни ташкил этди.
Сотилган товарларнинг таркибида биринчи ўринни кимё саноати маҳсулотлари эгаллаб, уларнинг сотиш ҳажми 13,3 млрд сўм, яъни барча сотилган маҳсулотлар ҳажмига нисбатан 80,1% ни ташкил этди. Кейинги ўринларда 4,5% билан полимер маҳсулотлари, 2,7% билан машинасозлик маҳсулотлари жой эгаллаган.
 
Ҳудудий кесимда Тошкент филиали етакчилик қилмоқда ва унинг улуши 64% га тенг. Наманган филиали томонидан 4,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Учинчи ўринни 1,2 млрд сўмлик натижа билан Бухоро филиали эгаллади.
 
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукционлар орқали 60 та автомобиль рақам белгилари сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 39% га кўпдир. Булардан 43 таси жисмоний шахсларга, 17 таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 952 млн сўмни ташкил қилиб, аввалги ҳафта кўрсаткичидан 65% га кўпроқ.
Рақобатли савдолар натижасида тузилган битимларнинг 60% олий тоифадаги авторақамларга, 32% битимлар 2-тоифали авторақамлар ва уларнинг 8% 3-тоифали авторақамларга тўғри келган.
 
Харидорлар таркибида етакчиликни Самарқанд вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 30% га етди. Кейинги ўринларни 3,3% улуш билан пойтахт ҳудудининг харидорлари ва Андижон вилояти сотиб олувчилар 16,7% улуш билан эгаллашди. Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятидаги онлайн аукцион иштирокчиларининг ҳар бири сотилган авторақамлар сонидан улуши 5% дан ташкил этди. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 15% ни ташкил этди. 
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 12419