Coca-cola маҳсулотларининг биржа нархлари пасайди | Новости

06 Дек 2018

2018 йил октябрь ойидан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖ нинг “COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON, LTD” МЧЖ ХК нинг маҳсулотлари биржа савдоларида иштирок этиб келмоқда. Биржанинг котировкалар варағига бу корхонанинг 97 та шартномаси киритилган. Товар сотувчининг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Наманган ва Марғилондаги омборларидан ўзи олиб кетиш шарти асосида.

Биржадаги маҳсулотлар ассортименти турли ҳажмлардаги ПЭТ идишлардаги алкоголсиз Coca-cola, Fanta, Sprite, BonAqua салқин ичимликларидан иборат. Ўтган 2 ой мобайнида биржа савдолари орқали Coca-Cola компаниясининг қиймати 284,0 млн сўмга тенг 579 минг дона (8842 блок) ичимликлари сотилган.

Жорий йил декабрь ойидан сотувчилар биржада ўзларининг маҳсулотларининг бошланғич нархини туширишди. Масалан, 1 та 1,5 литрлик Coca-cola (6 дона) лотнинг баҳоси 34 554 сўмдан 34 212 сўмга, 1 литрлик (6 дона) ичимликлар баҳоси 25 902 сўмдан 25 644 сўмга ва 0,5 литрлик (12 дона) ичимликлар баҳоси 30 300 сўмдан 30 000 сўмга туширилди.

Товарнинг савдоларга қўйилиши ва очиқ шартномалар ҳақида батафсил маълумот билан “ЎзРТХБ” АЖ нинг расмий веб-сайти www.uzex.uz орқали танишишингиз мумкин.

 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 18721