ЎзРТХБ вакиллари ЕСТ семинарида иштирок этдилар | Новости

05 Дек 2018

2018 йил 27-28 ноябрь кунлари “ЎзРТХБ” мутахассислари ва брокерлар Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида “Евроосиё савдо тизими” (“ЕСТ”) АЖ томонидан ўтказилган “Фьючерс савдоларини ташкил қилиш” мавзусидаги семинарда иштирок этдилар. Мазкур тадбир “ЎзРТХБ” АЖ ва “ЕСТ” Товар биржаси” АЖ ўртасида имзоланган келишув доирасида ташкил этилди.

ЎзРТХБ ходимларининг ташрифидан кўзланган асосий мақсад дериватив бозорни ташкил қилишда ЕСТ биржасининг тажрибасини ўрганишдир. Ўқув дастури давомида фьючерс бозорининг асослари, дериватив бозорда биржа савдоларини ўтказиш тартиби ва қоидалари каби мавзуларда дарслар ташкил этилди. Фьючерс шартномаларининг турлари ва хусусиятлари, дериватив бозорда савдо иштирокчиларининг ва клиринг маркази ўрни алоҳида кўриб чиқилди.

Амалий машғулотларда эса дериватив бозорнинг иштирокчилари – маркетмейкерлар билан учрашув ташкил этилди, ЎзРТХБ вакиллари шунингдек, биржа савдоларининг кечишини кузатиш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари, синов тариқасидаги Спектра савдо тизимида бевосита иштирок этдилар. Тадбир якунига кўра семинар мавзулари муҳокама қилинди, шундан сўнг иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 8769