Жорий йил 26-29 ноябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти ва мутахассислари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “КАСПИЙ” товар биржаси” АЖ томонидан “Биржа савдолари орқали атмосферага чиқарилаётган газ чиқиндилари савдоларини тартибга солиш тизимини ташкил этиш” мавзусида ўтказилган семинарда иштирок этдилар. Мазкур семинар “КАСПИЙ” Товар биржаси” томонидан ташкил этилди.
“КАСПИЙ” Товар биржаси” АЖ (Қозоғистон) универсал биржа бўлиб, электрон майдон орқали саноат ва истеъмол товарлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, нефть ва нефть маҳсулотлари, металлар ва металл ишланмалар, ер қаъридан фойдаланувчилар ҳамда давлат харидлари, шунингдек, газ чиқиндилари савдоси секциялари бўйича доимий тарзда савдолар амалга ошириб келинади.
Тадбир давомида семинар иштирокчилари Қозоғистоннинг “КАСПИЙ” Товар биржаси” АЖ даги газ чиқиндилари савдоси билан таништирдилар. Хусусан, ортиқча газ савдосини ташкил қилиш ва тартибга солиш тизимини яратишда биржа механизмининг ўрни батафсил кўриб чиқилди. Семинар якунига кўра “КАСПИЙ” Товар биржаси” АЖ да махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлагани учун “ЎзРТХБ” АЖ вакилларига сертификатлар топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан “Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.
Маълумот учун: Париж келишуви – иқлим ўзгариши бўйича асосий конвенсияси доирасида қабул қилинган ҳужжат бўлиб, 2020 йилдан атмосферадаги карбон диоксидини камайтириш бўйича чора-тадбирларни тартибга солади. Чиқинди газларининг савдоси – атмосферага ортиқча газларнинг чиқишини камайтирувчи бозор воситаси.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 10686