Биржада ўтган ҳафтадаги савдолар натижалари (17-23 декабрь) | Новости

24 Дек 2018

Жорий йилнинг 17 декабрдан 23 декабргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 719,8 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 686,3 млрд сўмдан 656,9 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича биринчи ўринни кимё маҳсулотлари 18,0 % билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда қурилиш материаллари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 16,3 % ни эгаллади. Кейинги ўринлардан чорвачилик учун ем 14,8 % улуш билан, нефть маҳсулотлари 11,9 % улуш билан жойлашди.

Валюта савдо майдончаси орқали 56,0 минг АҚШ доллардан зиёдга тенг биргина товар сотилди. Полиэтиленнинг плёнкали маркаси сотилган.

Кўргазма-ярмарка савдо

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 0,1 %га қисқарди ва 22,9 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 11,0 миллиард сўмни ёки 48,1 %ни ташкил қилди.

Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 12,9 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Андижон филиали 4,4 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, иккинчи ўринни, Бухоро филиали 2,4 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 14,1 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қора ва рангли металлар (3,4 миллиард сўм), эҳтиёт қисмлар жой олди.

Авторақамлар бўйича онлайн аукцион

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 813 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 5,2 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 67,7 % га ошганлигини кўрсатди.  

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 24% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 29% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 39% га тенг. Кейинги ўринда Наманган вилоятининг авто ҳаваскорлари 9% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 8% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 36% га тенг.

Давлат харидлари

Электрон давлат харидлари тизимида 106,7 миллиард сўмдан ортиқ қийматга тенг битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 1,5 % га ортиқ эканлигини кўрсатди.

Ўтган ҳафта мобайнида бюджет буюртмачилари томонидан умумий қиймати 66,7 миллиард сўмдан ортиқ битимлар тузилган бўлса, корпоратив буюртмачилар томонидан 40,0 миллиард сўмдан зиёдга тенг шартнома электрон тарзда имзоланди.

Шу жумладан, электрон дўконда тузилган битимларнинг умумий қиймати 24,4 миллиард сўмдан ортиқни, электрон аукционда тузилган битимлар қиймати 82,3 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди. 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 11056