Биржа фаолиятининг 2018 йил 11 ойлик якунлари | Новости

10 Дек 2018

“ЎзРТХБ” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 2018 йил 11 ойида 28 672,0 млрд сўмни ташкил қилди ва 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ўсди. Тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2017 йилнинг 11 ойига нисбатан 66,9% га ўсиб, 14 378,6 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдолари орқали тузилган битимларнинг ҳажми 2017 йилнинг 11 ойига нисбатан 2,5 баробарга ўсиб 25 967,3 млрд сўмни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида бозор нархларининг шаклланиши эвазига 3 641,8 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 1 581,7 млрд сўмлик битимлар тузилиб, маблағларнинг тежалиши – 267,6 млрд сўмни ташкил этди. Кўргазма ярмарка савдоларида 1 017,3 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Шунингдек биржанинг онлайн аукционида 105,7 млрд сўмлик 20 778 авторақамлар сотилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 5,1 млн сўмни ташкил этди.

Биржанинг валюта савдо майдончаси ва кўргазма-ярмарка савдолари орқали 115,5 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Шу жумладан биржа экспортининг катта қисмини полиэтилен (31,7%), пахта толаси (28,9%), катодли мис (14,3%) ва индустриал мой (6,8%) каби товар позициялари эгаллашди.

Жорий йилнинг 11 ойида “ЎзРТХБ” АЖ га 1627 фуқаролар мурожаатлари, шу жумладан 209 таси жисмоний шахслардан ва 1418 таси юридик шахслардан келиб тушди. Мижозларга кўмак бериш мақсадида биржада Call-марказ, онлайн-маслаҳат ва бошқа интерактив хизматлар жорий этилган.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 14018