Жорий йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг марказий биносида “ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти ва “Белоруссия универсал товар биржаси” ОАЖ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Белоруссия биржаси делегация таркиби Бош бухгалтер ўринбосари – иқтисод ва клиринг бошқармаси бошлиғи – Стельмашок Наталья Викторовна, иқтисод ва клиринг бошқармаси бошлиғи ўрибосари – молия ва иқтисод департаменти клиринг ва ҳисоб-китоб бўлими бошлиғи – Калинушкин Алексей Вячеславович, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бошқарма бошлиқ ўринбосари – Шведов Александр Валерьевич, стратегик ривожланиш департеманти нотижорат фаолияти бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият бўйича биринчи даражали мутахассис – Титовец Евгений Геннадьевич, ЎзРТХБнинг Беларусь Республикасининг биржа брокери бўлган “Латэмгрупп” МЧЖ бошқарувчиси – Ярошевич Ольга Владимировнадан иборат бўлди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад “БУТБ” ОАЖ базасида “ЎзРТХБ” АЖнинг электрон савдо майдончасининг очилиши юзасидан муҳокама ўтказиш эди. Айни пайтда синов лойиҳаси сифатида Белоруссия биржасининг “Латэмгрупп” МЧЖ брокерини ЎзРТХБ да аккредитациядан ўтказилди, шунингдек, ЎзРТХБ нинг брокери – “Global Trade Group” МЧЖни Белоруссия биржасида аккредитациядан ўтказиш якунланмоқда.
“ЎзРТХБ” АЖ Бошқарув раиси Фарохиддин Ибрагимов таъкидлаганидек, Минск шаҳрижа электрон савдо майдончасининг очилиши қуйидагиларга хизмат қилади:
- Қишлоқ хўжалиги, текстиль ва Белоруссия бозорида талаб юқори бўлган бошқа ўзбек маҳсулотларининг улгуржи савдосини ташкиллаштириш соҳасида давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиради;
- Беларус Республикаси товар ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистон бозорида, жумладан, биржанинг биржа ва кўргазма-ярмарка савдолари, қолаверса, давлат ва корпоратив харидлар тизимида иштирок этишини тизимли равишда тартибга солиш;
- Биржа савдолари орқали тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш.
ЎзРТХБ нинг савдо майдончасини ташкил қилиш – 2018 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Ресрпубликаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тадбирлар режасида қайд этилган асосий бандлардан бири. Мазкур майдонча Ўзбекистонга саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришдан манфаатдор бўлган Белоруссия компаниялари учун ЎзРТХБнинг биржа савдоларида эркин иштирок этиш нуқтасига айланади. Ўз навбатида Ўзбекистоннинг тадбиркорлик субъектлари ҳам ўз маҳсулотларини Белоруссия бозорида сотиш учун биржа механизмидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Хусусан, биржа орқали пахта толаси ва момиғи, қуруқ меваларни сотиш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойининг охирида “ЎзРТХБ” АЖ ва “БУТБ” ОАЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган эди. Айни вақтда эса декабрь ойининг биринчи ярмида Минск шаҳридаги “Белоруссия универсал товар биржаси” базасида ЎзРТХБ нинг савдо майдончасини очиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 12641