2018 йил 2-3 октябрларда Чўлпон-Ота (Қирғистон) да “Қирғистон ва Ўзбекистон товар-хомашё биржаларининг интеграцияси, ўзаро алоқалар, имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди. Анжуманда “ЎзРТХБ” АЖ раҳбарлари ва вакиллари иштирок этдилар. “Қирғистон Фонд Биржаси” ЁАЖ мазкур тадбирни ташкилотчиси сифатида қатнашди.
Ўзбек делегациясининг ташрифи 2018 йил 11 май Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ ва “Қирғизистон фонд биржаси” ЁАЖ (КФБ) ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувини амалда татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар доирасида амалга оширилди.
Мазкур ҳужжат икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожланишига кўмак бериш, биржа савдоларини ташкиллаштириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, ўзбек ва қирғиз хўжалик субъектлари ўртасида бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлаш каби масалаларни назарда тутади.
“Бугун Ўзбекистон кескин иқтисодий юксалиш арафасида турибди. Икки мамлакатнинг Биржалари ўртасида ўрнатилган ҳамкорликни фаоллашуви тадбиркорларимиз учун янги шерикларни топиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотишда янги имкониятларни очиб беради. Жорий йилнинг охиригача ҚФБ товар-хомашё савдолар тизимини жорий этади ва бунинг натижасида икки мамлакат ўртасидаги шериклик алоқалари янги босқичга кўтарилади”, - деди Назар Ниязов, КФБ ЁАЖ Президенти.
Ўз навбатида, “ЎзРТХБ” АЖ бошқаруви раиси в.в.б Фарохидин Ибрагимов Қирғистонга ташриф буюриш учун таклифнома учун миннатдорчилик билдириб, Биржалар ўртасида имзоланган Келишувни амалда татбиқ этилиши, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамланиши ва товарайланмасининг ўсишига кўмак беришини айтиб ўтди. Хусусан, таъкидлаб ўтилдики, шаффоф биржа савдолари орқали импорт товарларни сотиш бўйича ишлаб чиқилган янги механизм ички бозорда сотувчилар ўртасида яратилган соф рақобатни янада кучайишига имкон беради, биргаликда биржа савдоларини ташкиллаштириш эса Ўзбекистон ва Қирғистон товар ишлаб чиқарувчилари учун янги имкониятларни тақдим этади.
Тадбир давомида Қирғистон кўмир ва цемент ишлаб чиқарувчиларни “ЎзРТХБ” АЖ да аккредитациядан ўтказиш, ҚФБ нинг товар секциясини яратиш истиқболлари, Биржа савдо тизимларини бирлаштириш имкониялари ва ушбу савдо майдончасида ўзбек товарларини экспортга сотиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувлар якунида Ўзбекистонда норезидентлар учун ўтказиладиган биржа савдо механизми билан танишиб ва уларда иштирок этиш мақсадида Қирғистон товар ишлаб чиқарувчилари яқин келажакда “ЎзРТХБ” АЖ га ташриф буюришлари келишиб олинди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 9000