XARID.UZ давлат харидлари бўйича электрон тизимга ўзгартиришлар киритилди | Новости

02 Окт 2018
2018 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3953 сонли "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори қабул қилинди. 
 
Мазкур Қарорга мувофиқ "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунининг самарали ижросини таъминлаш мақсадида давлат харидларининг махсус ахборот порталига қуйидагилар белгиланди: 
 
Бошланғич нархни тушириш бўйича аукцион ўтказиш тўғрисида эълон – уни ўтказишдан камида беш кун олдин. 
 
Танлов ўтказиш тўғрисида эълон – танлов иштирокчиларидан таклифларни қабул қилиш муддатининг тугашидан камида ўн кун олдин жойлаштирилади. 
 
Мазкур Қарорни ижро этиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ нинг давлат харидлари бўйича электрон тизими ва xarid.uz махсус ахборот порталига тегишли ўзгартиришлар киритилди. 
 
Хусусан, давлат харидлари бўйича электрон аукционни ўтказиш муддати 10 кундан 5 кунгача, танлов бўйича эълонни порталда жойлаштирилиш муддати эса 30 кундан 10 кунгача қисқартирилди. 
 
Бундан ташқари, Қарор билан "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни татбиқ этилмайдиган харид турлари, ҳамда давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати белгиланган.
 
Ҳужжат билан биржанинг расмий вебсайти uzex.uz ёки давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz да танишиб чиқишингиз мумкин.
 
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 17559