Жорий йилнинг бошидан бери “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдоларида 97,4 минг тонна полиэтилен маҳсулотлари сотилди. Улардан 26,2 минг тоннаси экспортга йўналтирилиб, ушбу кўрсаткич 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 11,2% га кўпдир.
Сотилган товарлар таркибида етакчиликни 37% улуш билан плёнка полиэтилени ва ҳиссаси 32% га тенг қуйима полиэтиленлар эгаллашди. Қувур ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган полиэтиленнинг улуши эса 11% ни ташкил этди. Бозорнинг қолган қисмлари кабель, пуфланадиган, ротацион ва ориентацион полиэтиленларга тегишли бўлди.
2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида I-1561 маркали полиэтиленнинг биржадаги нархи 47% га, яъни товарнинг бир тоннаси учун 7,3 млн сўмдан 10,7 млн сўмгача ўсди. Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган полиэтилен, хусусан унинг F-0120 маркаси бўйича котировкалар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9,6 млн сўмдан 11,3 млн сўмгача кўтарилди.
Полиэтилен харидорларининг биржа савдоларида иштирок этиш таркибида айрим ўзгаришлар қайд этилди. Фарғона вилоятининг сотиб олувчилари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 29% га кўпрок полиэтилен харид қилишди ва натижада уларнинг биржа бозоридаги улушлари 12% дан 16% гача ошди. Андижон вилоятининг харидорларининг улушлари эса 1% га ўсиб, 9% ни ташкил этди. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истъемолчиларининг ҳиссасига полиэтилен бозорининг 56% тўғри келди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 17372