ЎзРТХБ авторақамлар бўйича навбатдаги битимларни рўйхатга олди | Новости

20 Сен 2017
2017 йил 19 сентябрь, Сешанба куни “ЎзРТХБ” АЖ нинг www.avtoraqam.uzex.uz вебсайтида Тошкент ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган 4 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини сотиш бўйича аукцион савдолар ўтказилди.
 
Ўтказилган савдолар якунига кўра (01) Z 701 ZA, (01) Z 770 ZA, (01) Z 990 ZA и (10) Z 770 ОA авторақамлари сотилди. Шу жумладан (01) Z 770 ZA и (01) Z 701 ZA рақамларини сотиб олиш бўйича жиддий рақобат кайд этилиб, унда лотларнинг бошланғич нархлари бир неча маротабага кўтарилди. (01) Z 702 ZA рақами бўйича аукцион эса 20 сентябрда якунланди. Онлайн аукционларни дастлабки натижалари авторақамларни сотишда бозор механизмидан фойдаланишнинг устунликларини намоён этди.
 
Эслатиб ўтамиз, аукционнинг якунланиши билан келиб тушаётган ҳар бир таклиф савдоларни қўшимча 10 дақиқага узайтиради. 2 ва 3 тоифали авторақамларни савдолар босқичи – 1% ни ташкил этади. Агар 10 дақиқа якунланиши билан қўшимча нарх таклифлари келиб тушмаса рақобат тартиботи якунланган деб эълон қилинади. Энг юқори нарх берган талабгор электрон тизим томонидан автоматик тарзда савдо ғолиби сифатида аниқланади ва эътироф этилади. 
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 9582