Мустақиллик куни остонасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятидаги бошланғич ташкилотини тузиш бўйича ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти раиси вазифасини бажарувчи Нагаев Азиз Равильевич, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Тадбиркорликни ривожлантириш бўлими мудири Аблаяров Феруз Каримович ва иттифоқнинг бошқа вакиллари, шунингдек акциядорлик жамиятининг ёш мутахассислари иштирок этишди.
Тадбирда иштирок этганлар ёшлар томонидан Бошланғич ташкилотни тузиш тўғрисидаги таклифни, шунингдек уни қўллаб қувватлаган “ЎзРТХБ” АЖ бошқарув аъзоларини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида таъкидлаб ўтганларидек «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрларни тайёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиши, замонавий тилда айтадиган бўлсак, ёшлар учун “социал лифт” вазифасини бажариши керак. У билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи ёш раҳбарларнинг кадрлар захирасини яратиши керак».
Бугунги кунда “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятида 30 дан зиёд ёш мутахассислар ишлаб келмоқда. Улар ўзларининг илмий изланишлари ҳамда инновацион ғоялари билан акциядорлик жамиятининг ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
“Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти раиси вазифасини бажарувчи Нагаев Азиз Равильевич, бугунги кунда жамият томонидан ёшлар учун барча шароитлар яратиб берилганлигини, мисол тариқасида ташкил этилган кутубхона ёшларнинг ўз дунёқарашини шакллантиришга ҳамда ҳодимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга замин яратишини таъкидлаб ўтди.
Ёшлар иттифоқининг Бошланғич ташкилотини тузиш бўйича ташкилий йиғилишда барча иштирокчиларга Бошланғич ташкилот аъзолигига ва раиси лавозимига сайланиш ва сайлаш ҳуқуқи берилди.
Очиқ ва ошкоралик, шунингдек бошқа демократик принциплар асосида ўтган сайлов натижаларига кўра Ёшлар иттифоқининг “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятидаги Бошланғич ташкилоти аъзолигига ҳамда унинг раиси лавозимига тегишли ҳодимлар сайлаб олинди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Тадбиркорликни ривожлантириш бўлими мудири Аблаяров Феруз Каримович Ёшлар иттифоқининг Бошланғич ташкилоти аъзоларига ҳамда унинг раисига омад тилаб, ёшларни Бошланғич ташкилот ишларида фаол иштирок этишга чорлаб қолди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 17017