«ЎзРТХБ» АЖ раҳбарияти биржа аъзолари билан очиқ мулоқот ўтказди | Новости

30 Авг 2017
2017 йилнинг 29 августида “ЎзРТХБ” АЖ нинг брокерлик савдо залида биржа раҳбариятининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти брокерлик идораларининг трейдерлари ва савдо майдончаларининг вакиллари билан учрашуви ўтказилди. Мазкур тадбир “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида ташкиллаштирилди.
 
Тадбир иштирокчилари биржа ва брокерлик идораларнинг фаолиятига доир долзарб масалалар, ҳамда биржа савдолари ва электрон тижоратни янада ривожлантириш бўйича истиқболли режа ва лойиҳаларни бевосита биржа раҳбарияти билан биргаликда муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.
 
Хусусан биржа товарлари ва экспорт позициялари номенклатурасини кенгайтириш, тузилаётган битимлар жараёнини, шу жумладан электрон рақамли имзони қўллаш орқали соддалаштириш масалалари кўриб чиқилди. Брокерлик идоралари томонидан “ЎзРТХБ” АЖ ни чет эл биржалари ва бошқа хорижий шериклар билан алоқаларни кенгайтириш бўйича таклифлар киритилди.
 
Шунингдек биржа аъзолари трейдерларининг кундалик амалиётига одоб-ахлоқ меъёр ва стандартларини жорий этиш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “ЎзРТҲБ” АЖ биржаси аъзоларининг трейдерлари учун одоб-ахлоқ қоидалари” ни онлайн муҳокама қилиш якунлари ўтказилди.
 
Биржа маъмуриятини брокерлик идоралари билан ўзаро алоқаларни кучайтиришга, шу жумладан уларни биржа комиссияси фаолиятида фаол иштирок этишга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Тадбир якунида биржанинг брокерлари ва ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи тузилди, ҳамда томонлар қўшма мажлислар ва шу каби учрашувларни мунзатам равишда ўтказишга келишиб олдилар.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 9315