«ЎзРТХБ» АЖ пресс-тур якунлари | Новости

28 Авг 2017
Аввал хабар берилганидек, 2017 йилнинг 25 августида «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамиятининг биносида журналистлар учун «УзРТХБ» АЖ савдо инфратузилмасини модернизациялашуви ва электрон тижоратнинг янги имкониятлари» мавзусида пресс-тур ўтказилди.
 
Медиа-турда 30 дан зиёд оммавий ахборот воситаларнинг вакиллари иштирок этдилар. Тадбирнинг натижалари республикамизнинг етакчи электрон ва босма нашрларда кенг ёритилди. Бундан ташқари пресс-тур тўғрисида маълумотлар “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24”, “Yoshlar” телеканалининг “DAVR” ва “MY5” телеканалининг “Ўзбекистон онлайн” информацион дастурларида эфирга узатилди.
 
Тадбир мобайнида «Star screen» компаниясининг техник ёрдамида матбуот ходимларига мижозларга хизмат кўрсатиш ва мулоқот қилишнинг самарали тизими намоён этилди, ахборот тизимлари ва сервер асбоб-ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек меҳмонлар учун ОАВ вакиллари билан алоқаларни кенгайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тафсилотлар берилди. 
 
Пресс-тур якунида биржа фаолиятини ривожланиши ва янги лойиҳалари, шу жумладан электрон тижоратнинг B2C модели муҳокама қилинди. Тадбирнинг фото ҳисоботлари биржанинг расмий вебсайтининг “Фото тўпламлар” саҳифасида танишиб чиқиш мумкин. Видео лавҳалар вебсайтнинг “Видеоматериаллар” саҳифасида, ҳамда биржанинг Facebook ва Twitter даги расмий саҳифаларида жойлаштирилган.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 7366