«UZEX» мобил иловаси мукаммалаштирилди | Новости

04 Апр 2017
Биржа савдолари иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 4 апрелидан Google play иловалар дўконида «UZEX» мобил иловасининг янгиланган нашри чиқарилди.
 
“ЎзРТХБ” АЖ иловасининг янги нашри сезиларли даражада мукаммалаштирилган ва Google компаниясининг томонидан тавсия этилган стандартларга тўла жавоб беради. Илованинг ўзига хос жиҳати модернизациялашган интерфейс ва унинг турли тиллар, шу жумладан давлат, русс ва инглиз тилларини танлаш опцияси ҳисобланади.
 
Бундан ташқари, илованинг алоҳида бўлими биржа савдоларига қўйилган товарлар тўғрисида мижозларни ўз вақтида хабардор этиш учун алоҳида бўлим ишлаб чиқилди. Хусусан, фойдаланувчи уни қизиқтираётган биржа шартномасига обуна бўлиш ва танланган шартнома бўйича қўйилаётган товар ҳажми, унинг бошланғич нархлари тўғрисида маълумотлар олиши мумкин.
 
Иловани ишлаб чиқишда “Баланс” бўлимининг функционали оптималлаштирилиб, унда барча транзакцияларнинг ҳолати, шу жумладан товарни юклаш ёки биржа битимни бекор қилиш маълумотлари акс эттирилади. Шунингдек харидор сотиб олинган товар учун тўловни ўтказиш муддати якунланаётганлигини тўғрисида хабарни олади ва бу ўз навбатида, унга молиявий мажбуриятларни ўз вақтида бажариш имконини тақдим этади.
 
Бошқа янгиликлардан бири бу биржа аъзолари учун махсус ишлаб чиқилган “Иш ўрни” сервиси ҳисобланади. Мазкур блокда брокер ва трейдерлар реал вақт тартибида брокерлик ва иш жойлари учун ўтказилган тўловларнинг ҳолатини текшириш, ҳамда биржанинг Интизом комиссиясининг қарорларини тезкор билиб олишлари мумикн.
 
Иловани Play Market да юклаб олиш мумкин.
 

Кўрилди: 14425