“ЎзРТХБ” АЖнинг Тошкент филиали бир қатор семинарлар ўтказди | Новости

24 Мар 2017
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бошқармаси ва маҳаллий хокимиятлар билан биргаликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг туманларида бир қатор учрашув ва ўқув семинарларини ўтказди.
 
Тадбирларда тадбиркорлар, бюджет ташкилотлари ишчилари, бошқа электрон савдо иштирокчилари, ҳамда кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаси вакиллари қатнашдилар. 
 
Семинарларда таъкидлаб ўтилганидек, “ЎзРТХБ” АЖ мижозлар ва аҳоли билан самарали мулоқот ўрнатишга алоҳида эътибор қаратади. Улардан энг кўп фойдаланиладиган усуллар бу интерактив хизматлар, шу жумладан call-марказ, онлайн-маслаҳат, нарх мониторинги, ҳуқуқий маслаҳат ва тўлдириш шакллари саналади. Бундан ташқари фуқаролар мурожаатлари биржанинг махсус ахборот портали ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон шаклда амалга оширилади. 
 
Шу билан бирга биржанинг бир қатор интерактив хизматлари фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетида тақдим этилган. Мазкур сервис электрон биржа савдоларининг иштирокчиларига реал вақт режимида биржа савдолар мавқеи, ҳисоб рақамлардаги ҳолатлари ва тузилган битимларнинг натижаларини текшириш, ҳамда мижозларнинг реквизитлари билан танишиб чиқиш имконини беради.
 
Порталда шунингдек аноним сўровномалар хизмати мавжуд бўлиб, у орқали фойдаланувчилар биржа фаолиятидаги камчиликлар тўғрисида ўз фикрларини қолдиришлари ҳам мумкин. Пировард натижасида улар биржа хизматлари сифатини оширишга кўмаклашади.
 
Бундан ташқари семинарларда биржанинг давлат ва корпоратив харидлари бўйича ўтказиладиган электрон савдоларда иштирок этиш масаласи муҳокама этилди. Хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 июлдаги 242-сонли “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг талаблари алоҳида кўриб чиқилди. Шу жумладан биржанинг махсус ахборот порталида ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш қоидалари, аккредитациядан ўтиш жараёни ва электрон савдоларда иштирок этиш тартиби, эълон ва буюртмаларни бериш муддатлари, буюртмачи ва етказиб берувчиларнинг жавобгарлиги, ҳамда Давлат ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди.
 
Семинарлар давомида биржанинг электрон савдо платформаларининг афзалликлари ва биржа фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича қўлланилаётган чоралар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
 
Учрашувлар якунларида иштирокчилар қизиқтираётган саволларни бериш ва уларга мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар.
 

Курилди: 15835