Узметкомбинат биржада компания тақдимотини ўтказди | Новости

27 Ноя 2017
Жорий йилнинг 24 ноябрида “ЎзРТХБ” АЖ марказий савдо залида “Ўзметкомбинат” АЖ ва «SFI MANAGEMENT GROUP» МЧЖ ХК нинг вакиллари брокерлик корпуси билан учрашув ўтказилди. Делегация таркибида “Ўзметкомбинат” АЖ Кузатув кенгашининг аъзоси К. Хасанов, тижорат масалалари бўйича бошқарув раисининг ўринбосари Я. Касимов, маркетинг ва сотувлар бошқармасининг бошлиғи Н. Марупов, ҳамда «SFI MANAGEMENT GROUP» МЧЖ ХК томонидан – молия директори А. Шамсиев, лойиҳалар менежерлари Н. Юсупова и Д. Мухтаровалар кирди.
 
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад бу компания фаолиятидаги сўнгги ўзгаришлар ва ривожланишнинг истиқболли режалари билан таништиришдан иборат бўлди. Хусусан, тақдимот давомида таъкидлаб ўтилганидек, жорий йилда комбинатнинг ишончли бошқаруви «SFI MANAGEMENT GROUP» МЧЖ ХК га топширилди. Шу боис компаниянинг корпоратив бошқаруви ва унинг фаолияти самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
 
Мазкур вазифалар доирасида товарлар ҳажмини ошириш, уларнинг номенклатураси ва ассортиментини кенгайтириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Янги хомашёлар орасида пўлат ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган биректланган иссиқ темир (БИТ) ҳисобланади. Унинг кимёвий таркиби якуний маҳсулотнинг сифатини яхшилаш имконини беради.
 
 
Долзарб масалаларни муҳокама қилиш давомида компаниянинг биржа савдоларидаги иштирокини янада кенгайтириш бўйича дастлабки режалар баён этилди. Шу жумладан 2018 йилдан бошлаб биржа савдоларига қўйилаётган қора металл маҳсулотларини кескин оширилиши алоҳида айтиб ўтилди. Шунингдек меҳмонлар савдо сессиялари давомида электрон биржа савдоларини кузатиш имкониятига эга бўлдилар.
 
Учрашувнинг якунида “Ўзметкомбинат” АЖ ва «SFI MANAGEMENT GROUP» МЧЖ ХК нинг вакиллари брокер ва трейдерларнинг саволларига жавоб бердилар.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 12849