Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича қарор қабул қилди | Новости

09 Авг 2016
Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни жадал ривожлантириш, шунингдек электрон тижоратнинг ахборот воситачилари ва иштирокчилари фаолиятини ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2016 йилнинг 2 августида "Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг — ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида" 249-сонли қарор қабул қилди.
 
Юқорида кўрсатилган Низом электрон ярмаркалар (шу жумладан кўргазма-ярмарка савдоси), аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг — ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
 
Қарорнинг тўла матни билан биржа махсус ахборот порталининг “Меъёрий-ҳуқуқий база” саҳифасида танишингиз мумкин.
 
 

Кўрилди: 11160