ЎзРТХБ да июль ойи якунлари | Новости

08 Авг 2016
Ўтган ойда ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида сотилган товарларнинг умумий қиймати 2015 йилнинг июль ойи билан солиштирганда 29% га кўтарилиб, 1,0 трлн сўмни ташкил этди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 31%га, ярмарка савдолари – 19,7%, давлат харидлари – 42% ва корпоратив харидлар– 9,9% га ўсди.
 
Биржа савдоларининг ҳажми ўтган йилга нисбатан 609,11 млрд сўмдан 800,1 млрд сўмгача ошди. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улушлари бозорда бошқа товар гуруҳларининг улушлари кўтарилганлиги сабабли 52% дан  47% гача пасайди. Хусусан бир қатор товар сегментлари, шу жумладан чорва учун емларининг улуши 48%га, суюлтирилган газни – 44% га ва рангли металлларни – 43%га ўсди. Валюта савдо майдончаси орқали рангли металлар, полиэтилен ва суюлтирилган газ сотилиб, уларнинг умумий қиймати 4,39 млн АҚШ долларни ташкил этди.
 
Июлда тадбиркорлар биржа орқали 551,1 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда 24,8% га, ҳамда улар томонидан 190,5 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилиб, бу ўтган йилга нисбатан 12,4% га кўпдир. Мазкур кўрсаткичлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини электрон савдоларга бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлигидан далолат беради.
 
Ўтган давр мобайнида ярмарка савдолар 77,6 млрд сўмдан 92,9 млрд сўмгача, яъни 19,7% га ошди. Шунингдек июлда ярмарка савдоларининг савдо ва тўлов платформалари модернизациялашди.
 
Энг юқори ўсиш ҳолати давлат харидлари («D-xarid») тизимида қайд этилиб, унинг ҳажми 43,4 млрд сўмдан 61,7 млрд сўмгача кўтарилди. Бюджет маблағларининг тежалиши эса 4% га ўсиб, 13,0 млрд сўмни ташкил этди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимлар сони ва ҳажмиларига нисбатан 99% ни ташкил этди. Таҳлил этилаётган даврда давлат харидлари тизимининг электрон каталогида тузилган битимларнинг ҳажми 9,4 млрд сўмни ташкил этди.
 
Ҳудди шундай «E-xarid» корпоратив савдолар ҳажми 33,0 млрд сўмдан 36,3 млрд сўмгача ўсди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг товар етказиб бериш улуши умумий битимлар сони ва ҳажмидан 98%ни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 16 та таклифлар келиб тушди. 
 
 

Кўрилди: 9522