Жорий йилнинг 3 августида “ЎзРТХБ” АЖ нинг марказий офисида “Ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲКП) фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, ҳамда интерактив хизмат ёрдамида мижозлар ва брокерлар учун яратилган имкониятлари” мавзусида семинар ўтказилди. Унинг ташкилотчилари сифатида биржанинг ҲКП ходимлари иштирок этдилар. Мазкур тадбирнинг ўтказишдан кўзланган мақсад шахсий кабинет имкониятларидан фойдаланишда мижозлар ва брокерларнинг фаоллигини ошириш, ҳамда уларга ҲКП фаолиятининг мижоз ва брокерлар билан ўзаро ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиришдан иборат бўлди.
Семинарда битимлар муддатларини узайтириш ва уларни ёпиш, шахсий кабинет орқали Арбитраж комиссияга шикоятларни киритиш масалалари мухокама қилинди. Хусусан брокерлар учун client.uzex.uz шахсий кабинетнинг қуйидаги имкониятлари тушунтирилди:
1. Фойдаланувчининг шахсий рақамини (ФШР) ни очишда мижозлар учун автоматик тарзда шахсий кабинетнинг очилиши.
2. Сотувчилар бўйича тўланган битимлар реестрини автоматик тарзда тарқатилиши.
3. Мижозларнинг тарихий ҳисоб-китоб маълумотларини мустақил равишда шакллантириш.
4. Мижознинг ҳисоб варақисидаги ҳолатни текшириш.
5. Арбитраж ва Листинг комиссияларига шахсий кабинет орқали ариза ва шикоятларини электрон шаклда юбориш.
6. Комиссион йиғимни ҳисоблаш калькулятори.
7. Пул маблағларини автоматик тарзда қайтариш.
8. Товарларнинг нархлар диапазонини кузатиш.
Тадбирда айтиб ўтилганидек, бугунги кунда 23 304 та мижозлар шахсий кабинетдан фаол фойдаланмоқдалар ва уларнинг сони тобора ортиб бормоқда, чунки биржанинг интерактив хизматлари уларнинг вақт ва пул маблағларини тежаш имконини беради.
Яқин келажакда электрон рақамли имзо ёрдамида мижоз ва брокерлар шахсий кабинетларининг функционал имкониятларини кенгайтириш ишлари режалаштирилган.
Семинар якунида биржанинг интерактив хизматларини янада яхшилаш ва “ЎзРТХБ” АЖ ҲКП фаолиятини оптималлаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
Курилди: 10237